Педагогик маҳорат фанидан муаммоли маърузалар матни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим стандарти асосида тузилган намунавий ўқув дастурга мувофиқ ҳолда ёзилди. Унда педагогик маҳорат-педагогик система сифатида қаралиб, унинг ташкил этувчилари ажратиб кўрсатилган. Ҳар бир ташкил этувчининг мазмуни ва уни эгаллаш усуллари баён этилган. Педагогик таъсир этиш шакллари ва улардан фойдаланишнинг ўзига хослиги кўрсатилган.