Республикамиз Президенти И. А. Каримов такидлаганидек, ватанимиз келажаги, ислохатларнинг тақдири ва уларнинг натижалари, халқимизнинг билим даражаси давр талабига ва тарақиётига қанчалик мослигига, қандай мутахассислар етказиб бериб, ўрнимизни эгаллашларига боғликдир.
Хозирги кунда республикамизда фермер хўжаликлари сони ортиб борган сари уларнинг қишлоқ хўжаликларидаги салмоғи махсулот етиштиришда 70-80% ни ташкил қилмоқда. Бунга Республикамиз Президентининг фермер ва дехқон хўжаликларига кенг йул очиб бериши, жойларида ширкат хўжаликлари йўқ қилиниб фермер хўжаликларига айлантирилиши, уларга хар томонлама ёрдам берилиши бозор иктисодиётига ўтиш шароитида уларнинг хиссалари катта эканлигини таъкидлаб, уларга молиявий ва қишлок хўжалик техникалари билан таъминлаш буйича хамкорликлар олиб борилмокда.