Ушбу услубий тавсиянома хорижий тил ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда асосан хорижий тилларни ўрганишни СEFR талаблари асосида баҳолаш мезонлари хусусида фикр юритилади. Шунингдек, олий таълим муассасаларида хорижий тилни ўқитишга ихтисослашган амалий ва назарий фанлар бўйича рейтинг тизимига мослашган назорат шаклларининг намуналари тавсия этилади.