Тўлқинли зичлаштирувчи технологияларнинг пайдо бўлиши, ундан кейин эса кенг полосали толали оптик узатиш тизимларини интенсив ривожланиши муносабати билан алоқа каналларининг ҳажми зудлик билан ошди ва бир оптик тола бўйлаб узатиш тезлигининг қиймати 10 Тбит/с ва ундан юқорига етди. Ҳозирда ЎзР телекоммуникация тармоқларида ҳам бу технология кенг қўлланилмоқда. DWDM технологияси мультисервисли тўлиқ оптик тармоқларини қуришнинг асоси ҳисобланади. Ушбу БМИ да кўрилаётган моделлаштириш масалалари узатиш линиясининг сифатини баҳолаш, ТУБЗ технологиясининг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун тизимни ҳисоблашлар асосида тўғри лойиҳалаштириш, дастурий таъминот лойиҳалаштириш ҳисобларини амалга оширишда вақтни тежаш имконини беради. Шу сабабли БМИ мавзуси ва унда баён этилган масалалар долзарблик касб этади.