Энг аввало таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий инқирози кўпгина мамлакатлар банк-молия тизимидаги ликвидлиликни издан чиқарди. Молия институтлари йирик миқдордаги маблағларни ўз зарарларига олиб бориб, ҳисобдан чиқаришга мажбур бўлди. Табиийки, мазкур ҳолат уларга берилган рейтинг баҳоларини бир неча поғонага пасайтирилишига олиб келди.