Илова қурилма ва унинг ажралмас қисми бўлмиш иловали элементларни гапнинг актуал бўлиниши назарияси нуқтаи назаридан ўрганиш бу соҳада таъкидланган фикр ва мулоҳазаларга амалий жавоб бўлади. Чунки иловали элементларни гапларнинг актуал бўлиниши компонентлари, аниқроғи рема функциясида ўрганиш ўзининг маълум бир тарихига эга.