Мазкур фанни ўқитишда асосий эътибор талабаларнинг эркин фикрлаши, уларнинг жамиятда рўй бераётган ўзгаришларга нисбатан мустақил ўз муносабатларини шакллантиришга қаратилди. Фаннинг яна бир асосий мақсадларидан бири – бу ёшларда ватанпарварлик ҳис-туйғуларини юксалтириш, уларнинг мамлакатга садоқатини ошириш, янги жамият қуришга бефарқ бўлмайдиган инсон сифатида тарбиялаш вазифаларни амалга оширишдир.