Тушунча ва концепт ўртасидаги умумийлик ҳар иккаласининг тафаккур бирлиги эканлиги, уларнинг борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни ҳис этиш асосида вужудга келадиган тасаввур билан боғлиқлиги асосида кўзга ташланади. Бу икки тушунча ўртасидаги фарқ эса концептнинг ҳажм ва қамров жиҳатдан кенглиги асосида намоён бўлади.