Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона, ташкилот ва фирмаларда самарадорликка оид масалалар ўта муҳим ҳисобланади. Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиѐтни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаѐтган ислоҳатлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоѐн этмоқда.