Ҳар бир жамиятнинг келажаги унинг ажралмас қисми ва хаётий зарурияти бўлган таълим тузилишининг кай даражада ривожланганлигини билан белгиланади. Бугунги кунда мустакиллик тараккиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислох килиш ва такомиллаштириш янги сифат боскичига кутариш, унга илгор педагогика ва ахборот технологияларини жорий қилиш хамда таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кутарилди. “Таълим тўғрисидаги конун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг кабул килиш билан узлуксиз таълим тизими оркали замонавийф кадрлар тайёрлашнинг асоси яратилди.