Сифатларда махсус даражаланиш учун сифатларга даража ясовчи аффикслар қўшиладики, бу сифатларнинг морфологик хусусиятидир. Сифатларнинг гапдаги асосий синтактик вазифаси отлар ва отлар ўрнида қўлланган сўзларга мослашув йўли билан боғланиб, аниқловчи ролида келишидир. Бироқ ўрни билан сифатлар гапда бошқа вазифаларда ҳам қўллана олади.