Девиация (лотинча четга оғувчи феъл-атвор деган маънони беради) кўпгина ҳолларда социал санкцияларга муҳтож бўлади. Девиациянинг шундай кўринишлари борки, улар одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар нормаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлиб, жамиятга жиддий зарар етказмайди. Улар ижтимоий фикр ва ўзаро муносабатлар қатнашчиларининг ўзлари томонидан бошқарилади.