Ҳозирги вақтда саноатимиздаги асосий долзарб муаммолардан бири Республикамизда ишлаб чиқарилаётган махсулот бирлигига сарфланаётган электр энергиясини камайтириш ҳисобланади. Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ишлаб чиқарилаётган қувватлар ва электр тармоқларини реконструкциялаш, модернизациялаш, ривожлантириш жараёнига инвестицияларни жалб қилишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг 2011-2015 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлари тўғрисида” 2011 йил 15 декабрь №ПҚ-1442 Қарорида “Ўзбекэнерго” ДАК олдига умумий қиймати 5,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 44 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш вазифаси қўйилган