Республикамизнинг педагогик олим ва амалиётчилари томонидан илмий
асосланган замонавий таълим технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни
таълим-тарбия жараёнига жорий этиш, ахборот технологияларини амалда
татбиқ этиш, меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш, таълим сифатини
яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада “Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури”да ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни қўллаш
билан бир қаторда таълим турлари орасида фанлар узвийлиги ва узлуксизлигини
таъминлаш долзарб вазифалардан этиб белгиланган