Республикамиз иқтисодиётининг аграр тармоғида иқтисодий ислоҳатларнинг амалга оширилиши натижасида турли хил хўжалик юритиш шаклларига асосланган хўжаликлар ривож топиб, кўп укладли иқтисодиётнинг пайдо бўлишига замин яратилди ва бошқариладиган бозор муносабатлари тизимига ўтишга, аграр соҳада ишлаб чиқариш муносабатларини тубдан қайта қуришга имконият туғилди.