Олиб борилган илмий изланишлар натижасида Сирдарё вилоятининг 5 та туманида қориноёқли моллюскалар орқали ривожланадиган, 4 оила ва 4 уруғга кирувчи 4 турдаги гельминтларнинг учраши аниқланди. Улардан 2 тури чучук сув моллюскалари ва қолган 2 тури қуруқлик моллюскалари орқали тарқалиши маълум бўлди. Чорва молларининг трематодалар синфи вакиллари билан зарарланиш ҳолатининг энг юқори кўрсаткичи (40%-50%) Сирдарё ва Сайхунобод туманларида қайд этилди. Вилоятда қориноёқли моллюскаларнинг тарқалиш хусусиятига кўра, улар орқали келиб чиқадиган гельминтоз касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.