Муаммонинг долзарблиги. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистон Республикаси ўзининг истиқбол ривожланиш йўлини белгилаб олди. Суверен республиканинг истиқбол ривожланиш йўли ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборат эканлиги алоҳида эътироф этилди. Жамият ҳаётининг барча йўналишларида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ана шу мақсадни тўла амалга оширишга йўналтирилган. Ижтимоий ҳамда иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасининг жамият ривожини таъминлаш,