Табиатда барча моддалар молекулалардан ташкил топган. Ҳозирги замонавий молекуляр физика молекуляр оптика, молекуляр спектроскопия олдида молекула тузилиши ва унинг хоссаларини ҳамда улар орасида бўладиган молекулалараро ва ички молекуляр таъсирларни ўрганишдек долзарб муаммолар турибди. Молекуляр физика курсидан биз Ванн-дер-Валс кучлари билан танишмиз ва бу кучларни орентатцион, индукцион ҳамда дисперцион кучларга ажратамиз. Мана шу ўзаро таъсир кучлари туфайли модданинг суюқ ҳамда қаттиқ ҳолатлари мавжуд. Суюқликлар структураси ва молекуляр динамикасини ўрганиш усуллари орасида ёруғликни сочилиши орқали ўрганиш усули энг асосий ўрин эгаллайди.