Дунё давлатлари ўртасида “Тоза ривожланиш дастури” мавжуд бўлиб, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳам аъзодир. Бу дастурга асосан атмосфера муҳитини ифлосланишдан ҳимоялаш учун нефт таркибидаги йўлдош газларни машъалага ёқмасдан утилизация ҳамда саноат учун суюқ углеводородларни ишлаб чиқариш мумкин. Дунё бўйича 170 млрд. м3 газ атмосферага чиқариб юборилади. Шунинг учун йўлдош газларни қайта ишлаш орқали суюқ углеводородлар ёки синтетик суюқлик ёқилғисини ишлаб чиқариш технологиясини тадқиқот қилиш долзарбдир.