Ҳозирги пайтда нефть конларидан нефт хом-ашёсини қазиб олишда қўлланилаётган чуқурлик насослари (ЧН) нинг ишлаш самарадорлиги уни ташкил этувчи элементларнинг узоқ муддат давомида ишончли ишлаши, олинадиган нефть миқдорини ўз вақтида қазиб олиш хусусияти, хом-ашё таркибидаги турли механик қўшимчалар ва смола парафинларнинг бўлиши ва шу кабилар билан белгиланади. Шунинг учун ЧН ларнинг иш қобилиятини узоқ муддат таъминлаган ҳолда қудуқлардан нефть қазиб олиш самарадорлигини ошириш ҳозирги куннинг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.