Суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқда учрайдиган ферментлар фаоллигини ва микроорганизмларнинг айрим физиологик гуруҳларининг ўзгаришларини динамик асосида ўрганиш ҳамда яшил сувўтлари, биоўғит ва тўлиқ минерал ўғитлар таъсирида тупроқдаги ферментлар фаоллигининг ўзгариши, нафас олиши ҳамда микроорганизмларнинг кўпайиши, ғўза фитомассаси ва ҳосилининг ўзгаришини аниқлаш асосий мақсаддир.