Сунъий ўрмон дарахтзорларини етиштириш турли зарурий таркибдаги ва аниқ белгиланган мақсадда тупроқнинг сув ва шамол эрозияси олдини оладиган ва Республика аҳолисини ўрмон маҳсулоти билан таъминлаш масаласини ечадиган юқори маҳсулдорли дарахтзорлар яратиш имконини беради. Шунинг учун фан ва ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири навли уруғлардан фойдаланиш, йирик кўчатларни, замонавий технологик усулларни қўллаш натижасида ўрмон ресурсларини ишлаб чиқариш даврини қисқартиришдир.