Ташқи истеъмолчилар учун мўлжалланган ва молиявий ҳисоб маълумотлари манбасида ишлаб чиқиладиган молиявий ҳисоботдан фарқ қилган ҳолда сегментар ҳисобот (бошқарув ҳисоботи) ички истеъмолчилар учун мўлжалланади ва махфий ҳисобланади. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 22-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисобини юритишда махфийликка риоя қилинади, бухгалтерия ёзувлари мазмуни билан танишишга фақат раҳбарият рухсати билан ёки қонунчиликда рухсат этилган ҳолларда қўйилади.