Корхоналар даражасидаги модернизациялаш жараёнларини инсонларни бошқариш усулларини такомиллаштиришсиз, мавжуд персонални бошқариш тизимини изчил янгиланишисиз тасаввур этиш қийин. Персонални бошқаришнинг барча даражаларининг таркиби ва моҳиятини тубдан такомиллаштириш иқтисодий тизимни ислоҳ қилишнинг ҳал қилувчи омилларидан бирига айланмоқда.