Биринчи босқичда белгиларни муҳимлик даражаси ѐки бошқа жиҳатига кўра берилган тимсолларни ажратиш учун бошланғич белгилар тизимини танлаш амалга оширилади. Маълумотларни таҳлил қилиш масалаларида ушбу босқич масалаларини ечиш усуллари кам ишлаб чиқилган ва ҳозирги кунда уни амалга ошириш усуллари деярли мавжуд эмас. Шунинг учун белгилар фазосини аниқлашда априор билимлар, интуиция ва фан соҳалари мутахассислари ҳамда экспертлар тажрибаларидан кенг фойдаланилади. Иккинчи босқич таснифлаш масаласини ҳал этиш учун тадқиқ қилинаѐтган объектларни характерловчи белгилар тўпламидан энг фойдалиларини танлаб олиш масаласини ечишга қаратилган.