ХХ асрнинг оламшумул кашфиётларидан бири бўлган интернет хақидаги талай тортишувларга қарамай, у ривожланиб маданиятимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Унга нафақат оммавий ахборот воситаларининг умумлашмаси деб, балки қайсидир маънода маданиятнинг тури сифатида ҳам қаралмоқда. Тамаддун ва маданият бир-биридан фарқ қилганидек, интернетга бўлган цивилизацион ва маданий қарашлар бир-бирига асло ўхшамайди. Ушбу БМИ айни шу масалаларни илмий тадқиқига бағишланади.