Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 118-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади”, дейилган. Унга мувофиқ прокурорларнинг бу вазифани бажаришларини ҳажми ва мақоми жуда кенгдир. Шу туфайли прокурорларни назорат соҳаларини бир қадар муҳим йўналишларини қонун билан белгилаб берилиши жуда тўғри ҳал этилган.