Кўрсатмада матрицалар устида амаллар, детерминантларни ҳисоблаш, бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган чизиқли тенгламалар тизимини ечишнинг асосий усуллари ва векторлар алгебраси қаралган. Ҳар бир бўлимда мисоллар ечимлари билан берилган. Ўтилган мавзуларни мустаҳкамлаш мақсадида 30 та вариантдан иборат мустақил иш топшириқлари ҳам келтирилган. Ушбу услубий кўрсатмадан институтнинг барча мутахассисликдаги биринчи босқич талабалари фойдаланишлари мумкин.