Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш жараёнида муҳим иқтисодий ютуқларга эришган мамлакатлар иқтисодий ривожланиш модели хусусиятлари, ислоҳотлар мазмуни ва устувор йўналишларини чуқур тадқиқ қилиш ва унинг ижобий томонларидан фойдаланиш миллий хўжалигимизни юксалтиришида муҳим аҳамиятга эга.
Бу жиҳатдан Осиё-Тинч океан минтақаси мамлакатларининг, айниқса Хитой Халқ Республикаси (ХХР) тажрибаси алоҳида ўрин тутади. Чунки ХХI аср бўсағасида унинг жаҳон хўжалиги ривожланишидаги роли ошиб бориб, жаҳон иқтисодий марказларидан бирига айланмоқда. Бу мамлакат ўзининг тез иқтисодий ривожланиши ва саноатлашиши билан ажралиб туради. Сўнгги ўн йилликларда ХХРда ўтказилган иқтисодий ислоҳатлар кутилган юқори натижаларни бермоқда.