Турли жараёнларни бошидан кечирган инсоният учинчи минг йилликнинг бошида ахборот асрига қадам қўйди. Минглаб йиллар давомида ривожланган инсон тафаккури учун бугунги кунда дастлабки манба, яни ахборот олиш ҳаётий заруриятга айланди. Шунга кўра жаҳон бозорида ахборот - маълумот олтиндан ҳам қимматроқ баҳоланди. Мазкур ахборотни топиш, сақлаш, қайта ишлаш ва бошқаларга етказишнинг қулай усулларига бўлган эҳтиёж кун сайин ошиб бормоқда.