Илдам қадамлар билан ривожланаётган компьютер ахборот технологиялари ҳаётимизда сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. "Ахборот" тушунчаси сотиб олиш, сотиш, бирор нарсага алмашиш ва ҳ. мумкин бўлган махсус товарни белгилашда тез-тез ишлатила бошланди. Бунда ахборотнинг нархи кўпинча у жойлашган компьютер тизими нархидан юз ва минг марта юқори бўлади.