Ахборотлаштириш илми ҳамма замонларда ҳам инсоният учун муҳим аҳамият касб этиб келган. Бу илм жамият ҳаётининг барча жабҳаларига оид муаммоларни ҳал этиш калити ҳисобланади. У жамият аъзоларида тафаккурни шакллантиради, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни ўргатади, уларда ишбилармонлик ва ташаббускорлик хислатларини шакллантиришга кўмаклашади.