Алоқа, бу ахборот узатувчи манбадан қабул қилувчи манбагача бўлган жараёндир. Ахборот (хабар), маълумотлар тўплами (йиғиндиси)дан иборат. Муҳитдаги ҳақиқий ўзгаришда узатиладиган ахборотларнинг акс етиши сигнал деб аталади ёки сигнални соддагина қилиб ахборот (хабар) ташувчи тўлқин дейиш мумкин. Турли сигналларни узатиш учун, хабарларни акс етдирувчи электромагнит тебраниш (электр сигнал)лар қўлланилади.