Назарий даражада дастлаб олимнинг ижодий тафаккури олинган эмпирик билимнинг моҳиятини тўлиқ ва теран тушуниш имконини берадиган озми-кўпми ҳақиқатнамо фаразлар, тахминлар, гипотезаларни илгари суради. Сўнг олимнинг тиришқоқ ақли синовдан ўтмаган фаразлар ва гипотезаларни яроқсизга чиқаради, ўрганилаётган объектнинг хоссалари билан унинг ривожланишининг ички ва ташқи шартлари ўртасида маълум боғлиқлик ва қонуниятларни аниқлашга ҳаракат қилади.