Ижтимоий-иқтисодий тараққиёт бугунги жамиятимиз ва давлатимиз олдидаги муҳим масалалардан биридир. Бугунги кунда биз “бозор муносабатларига” асослан-ган иқтисодиётни бутун бир онгу-шууримиз билан англаб етмасдан, уни ривожланишига туртки бўладиган миллий-маънавий қадриятларимизни аниқлаб, уларни шаклланишига олиб келадиган омилларни ривожлантирмасдан ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришишимиз қийинлашаверади. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосида эса меҳнат ва ишлаб чиқариш муносабатлари ётади.