Зарафшон водийси Ўрта Осмёнинг энг қадимгм ва муҳим деҳқончилик ҳудудлармдан бири ҳисобланади. Водийда Самарқанд, Бухоро каби дунёга машҳур шаҳарларнинг жойлашганлиги ҳам бежиз эмас. Дарё Зарафшон ва Туркистон тоғ тизмаларида жойлашган Зарафшон музлигидан бошланиб, қор ва муздан озиқланади. Тоғли ҳудудда ўзига 70 дан рртиқ ирмоқларни қўшиб олади ва тоғлик қисмида 300 км дан ортиқроқ масофада оқиб келиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтгандан кейин текисликдан оқа бошлайди.