Ўқитувчининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун нафақат предметли, педагогик ва психологик билимлар, балки яна бошқа алоҳида хусусият – мулоқот қила олиш кўникма ва малакалари ҳам зарур бўлиб ҳисобланади. Инсон гўдаклигидан бошлаб мулоқот малакаларини эгаллай бошлайди. Аммо катта бўлганидан кейин ҳамма ҳам керакли даражада мулоқот ўрната олмайди.