Хар кандай тилнинг луғат таркиби фақат лексик бирликлардан эмас, балки турғун сўз бирикмаларидан ҳам иборат. Таркиби мураккаб бўлган турғун бирикмалар ёки бошқача айтганда, фразеологик бирликлар ҳам тилда мавжуд бўлиб, улар тилнинг луғат составини бойитишга хизмат қилади. Тилшуносликнинг бошқа соҳалари сингари фразеологизмларни ўрганувчи алоҳида соҳа – фразеология (грекча “phrases” – “ибора” – “logos” - “таълимот” маъносида дейилади.