Ҳозирги вақтда Республикада гуруч ёрмасини қайта ишлашда иккиламчи маҳсулот сифатида алейрон қатлам, гуруч уни қолади. Бу иккиламчи хом ашё ҳозиргача чорвачиликда озуқадан ташқари кенг қўлланилмаган. Бу борадаги изланишларнинг асосий мақсади гуруч крахмалини ПАА, ПВС ва ПВА каби синтетик полимерлар билан модификациялаб, полимер композициялар таркибини ишлаб чиқишдан иборат. Ушбу ишда полимер композиция восита сифатида модификацияланган крахмални қўллаш имконияти ўрганилган; калава ипнинг сифатига турли омиллар таъсири қараб чиқилган;