Ҳозирги вақтда Республикада балиқчиликни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Дарёлар ва кўлларда етиштирилаётган балиқлар истеъмол учун етарли даражада эмас. Шу сабабли балиқ маҳсулотларини кўпайтириш учун деярли барча фермер хўжаликлари ҳудудида балиқчилик ҳовузларини ташкил қилишга бир қатор қарорлар қабул қилинди. Балиқчилик хўжаликларида балиқлардан асосан карп, оқ амур ва оқ дўнгпешона кўпайтирилмоқда