Ушбу мақолада шакл берувчи деталларнинг (пуансон ва матрица) таянч ва ишчи текисликларини олишда 5-6 аниқлик синфи ва юза ғадир-будирлиги Ra 6 [0,1; 0,2] мкм оралиқда мунтазам бўлишга эришиш зарурлиги хамда штампларни ишчи қисмини сифатини ошириш учун термик ишлов бериб, жилвирлаш технологиясини киритиш штампларниннг умрини узайтиришга сабаб бўлган омиллар ҳисобланади. Бу эса штампларни ишлаб чиқариш ва таъмирлаш бўйича эски ишланмаларни такомиллаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш штампларни таъмирлашга сарфланадиган маблағларни камайишига ҳамда уларнинг хизмат муддатларини узайишига олиб келади.