Ҳозирги даврда фанлар бўйича ўқув дарсликлари ва ўқув-услубий қўлланмалари асосида яратилаётган электрон дарслик, мультимедиялар “Давлат таълим стандартлари” талабларига мос келиши лозим. “Физик ва коллоид кимё” фанларини ўқитишда виртуал лабораториянинг амалий аҳамияти катта ҳисобланади. Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, лаборатория машғулотларини виртуал шаклда ташкил этиш анъанавий усулга қараганда яхши самара бермоқда.