Ушбу мақолада ажратувчи диодли ток инверторини бошқариш тизими блок схемаси тахлил қилинган. Бошқариш тизимидаги бошқариш генераторининг, импульс тақсимлагичининг, дифференциалловчи қурилманинг, хамда импульс шаклловчининг ишлаш принциплари кўрсатиб чиқилган. Ажратувчи диодли ток инверторини бошқариш тизими иш принципини тушунтиришда вақт диаграммасидан фойдаланилган.