Мавзунинг долзарблиги. Бугунги соғлом рақобат муҳити шароитида банк хизматларининг замон талабларига жавоб берувчи янги турларини амалиётга татбиқ этиш орқали аҳолининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг банкларга бўлган ишончини янада ошириш ва уларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш банклар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан биридир. Жаҳон банк амалиётида кенг тарқалган ишонч (траст) хизматларини республикамиз банк тизимига кенг татбиқ этган ҳолда, аҳолининг банкларга бўлган ишончини ва талабларини янада ошириш билан бирга, банк хизматлари сонини кўпайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.