Доиравий эластик стерженнинг эркин учидан берилган зарба билан қўзғатилган деформациянинг ўтиш жараёнида, стержень нуқталарининг бўйлама кўчишларига айланиш инерциясининг таъсирини сонли баҳолаш ҳақидаги масала қаралган.Стержень нуқталари бўйлама кўчишларининг ўзгаришлари кўринишидаги элементар тўлқинлар эффектлар йигиндисининг асосий компонентлари ўрганилган. Масалани ечиш учун чекли айирмалар усули қўлланилган. Олинган сонли натижалар асосида қиёсий таҳлил қилинган.