Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда агрокимё фани усулларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Тупроқдаги озуқа моддаларини, ўсимликларнинг озиқ элементларига бўлган талабини аниқлаш ва ўғитларнинг физик ва кимёвий хоссаларини ўрганиш натижасида ўсимликлар учун ўғитлаш меъёри ва усулларини белгилаш муҳим масалалардан ҳисобланади.