Хозирги бозор иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз Президенти И.А.Каримовнинг таъкидлашича пахта Ўзбекистон учун Республиканинг мустақиллигини кафолатлайдиган сиёсий ва иқтисодий куч-қудрат манбаидир. Чунки пахта толаси давлатимизнинг асосий экспорт махсулоти бўлиб хисобланади. Шунинг учун пахтадан юқори хосил етиштириш мақсадида ғўзани агротехникаси хусасан касаллик, хашоратлар ва бегона ўтларга қарши курашда тадбирлари мунтазам такомиллаштирилиб борилади. Айни пайтда мазкур кураш чораларининг экологиявий безарарлигига хам эътибор берилади.