Республикамиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ, олий таълим тизимини ислоҳ қилишга алохида эътибор каратилди. Ислоҳатни амалга оширишдан олдин жахондаги ривожланган мамлакатлар таълим тизими ҳар томонлама ўрганилди ва чуқур таҳлил қилинди. Уларнинг ижобий томонлари қабул қилиниб, мамлакатимизнинг узига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим тизими ишлаб чикилди.