2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб аталиши алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ёшларнинг ўз имкониятларидан кенг фойдаланиб, келажакда юксак марраларга эришишлари учун уларга соғлом маънавий муҳит яратиб бериш лозим. Шу боис ёшлар онгига уларнинг келажакда муносиб касб-ҳунар эгалари ҳамда ўз соҳаларининг етук мутахассис кадрлари бўлиб етишишларида ҳалол меҳнатнинг ўрни ниҳоятда беқиёс эканлигини муттасил сингдириб борилиши лозим.