Ток ўсимлиги ва унинг маҳсулотлари бошқа кўп йиллик ўсимликлар ичида алоҳида ўрин тутади. Республикамизнинг қулай табиий тупроқ- иқлим
шароитлари бу ерда узумни ҳар ҳил муддатларда пишадиган навларини экиб ўстириш имкониятини беради.
Республикамиз аҳолисини узум билан, қайта ишлаш саноатини узум хом-ашёси билан таъминлаш узумчилик соҳаси олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир.